28 Март 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18,3 °C

Саломатлик
4 Фев  2020 4120

Россиядаги фуқароларимиз коронавирусга чалинмаган

Ўзбекистон фуқаролари коронавирусга чалинганликда гумонсираб Россияда шифохонага жойлаштирилганлиги ҳақида ОАВларда хабар тарқалган эди.

2020 йил 3 январда мамлакатимизнинг Россия (Екатеринбург)даги Бош консуллиги Ўзбекистоннинг уч нафар фуқароси коронавирус билан касалланганликда гумонсираб, Нижневартовск шаҳридаги шифохонага жойлаштирилганлиги ҳақидаги ОАВнинг ушбу хабарини тасдиқлади. Юртдошларимиз билан биргаликда Новосибирск-Тюмень авиарейсининг барча йўловчилари шифохонага жойлаштирилган. Бу ўша рейсда учган ХХРнинг фуқаросида коронавирус белгилари аниқлангандан кейин амалга оширилган.  

Бош консуллик юртдошларимиз жойлаштирилган шифохона билан боғланган. Тиббийёт ходимларининг хабарига кўра, ҳозир ўзбекистонлик фуқароларнинг аҳволи яхши, ва уларда коронавируснинг белгилари аниқланмаган. Улардан олинган таҳлиллар батафсил ўрганилиб, тиббий хулоса берилиши учун Тюмень ва Новосибирск тиббиёт муассасаларига юборилган.

Бош ҳуқуқий-консуллик департаменти Россиянинг Уральск федерал округидаги (Курган области, Свердловск области, Тюмень области, Челябинск области, Ханти-Мансийск автоном округи — Югра, Ямало-Ненецк автоном округи) Ўзбекистон фуқароларига зарур ҳолатларда мамлакатимизнинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консуллигимизга қуйидаги телефон рақамлари: +7-343-276-31-66, +7-343-272-31-33 орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини хабар қилади, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech