28 Сентябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +10,8 °C

Саноат
7 Мар  2020 4303

«Навоий КМК» «Навоийуран» га айлантирилди

2020 йил 6 мартда Ўзбекистон Республикаи Президентининг ПҚ-4629-сонли «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонасини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, «Навоий КМК» давлат корхонаси номланиши табиий уран ва нодир металларни қазиб олиш ва қайта ишлаш корхонаси – «Навоийуран» давлат корхонасига ўзгартирилди.

Шунингдек, «Навоий КМК» ДК мол-мулкининг қисми негизида:

- қимматбаҳо металларни қазиб олувчи ва ишлаб чиқарувчи, АЖ кўринишидаги «Навоий КМК» АЖ ишлаб чиқариш корхонаси;

- «НКМК жамғармаси» давлат муассасаси таъсис этилади.

Давлат активларини бошқариш агентлиги «НКМК жамғармаси» ДМ ва «Навоийуран» ДКнинг таъсисчиси ҳисобланади.

Молия вазирлиги «НКМК» АЖ устав капиталидаги давлат улушининг акциядори (таъсисчиси) функциясини бажаради, деб хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech