21 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18,8 °C

Воқеа-ҳодисалар
10 Сен  2019 360

Гренландия АҚШ билан муносабатларни ривожлантириш тарафдори эканини билдирди

Бу ҳақда Ане Лоне Баггер - Гренландия ҳукумати таълим, маданият, черков ва ташқи ишлар вазири Вудро Вильсон марказида бўлиб ўтган конференцияда сўзлаган нутқида маълум қилди.

«Биз АҚШ билан муносабатларимизни ривожлантиришга содиқ қоламиз ва бизнес юритиш учун очиқмиз. Гренландия минерал ресурсларга эга, балиқчилик ривожланган. Муҳим стратегик, географик жойлашувга эгалигимизни ҳам биламиз», – деган вазир.

Американинг ҳарбий иштироки борасида гапирган Баггер бу аҳолига кўпроқ фойда келтиришини исташини билдирган. «Албатта, АҚШ ҳарбийларининг бўлиши - катта масала ва сиёсий партиялар, аҳоли бунга жалб этилган, - дейди вазир. – Уларнинг бўлиши ҳозирги кунга қараганда ҳам жамиятимизга кўпроқ фойда келтириши лозим».

Гренландия Дания қироллигининг бир қисми бўлиб, 2009 йилдан кенг автономияга эга бўлди. Ўзини ўзи бошқаришнинг юқори даражасига қарамасдан, оролнинг ташқи сиёсати ва хавфсизлиги масалалари барибир Копенгагеннинг ҳуқуқи бўлиб қолмоқда. Ҳозирда оролнинг шимоли-ғарбий қирғоғида АҚШ ҲК Туле базаси фаолият кўрсатмоқда. У АҚШнинг энг шимолий ҳарбий базаси ҳисобланади ва у Қутб доирасидан 1,2 минг километр шимолроқда жойлашган. Уни қуришда маҳаллий аҳоли мажбуран кўчириб юборилганди.

18 август куни АҚШ Президенти Дональд Трамп Вашингтон Гренландияни сотиб олишга қизиқаётганини билдирди. Дания бош вазири Метте Фредериксен ва Гренландия вакиллари автономияни сотишни муҳокама қилишдан бош тортдилар. Кейинчалик Трамп Гренландия бўйича мулоқот истиқболининг кўринмаётгани сабаб 2-3 сентябрь кунлари Данияга ташрифи ва қиролича Маргрет II қабулида бўлишни кейинга қолдирганини маълум қилди. Associated Press агентлиги эса Давлат департаменти Гренландияда бош консулликни очиш таклифи билан Конгрессга мактуб юборгани ҳақида хабар тарқатди.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech