04 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +31,5 °C

Хавфсизлик
27 Мая  2020 645

Юк автомашинаси ва эшак арава...

 2020 йил 26 майда Фарғона вилояти Бувайда туманида мудҳиш ҳодиса рўй берди.

 

Соат 06:30 да Бувайда тумани Янгиқадам қишлоғи ҳудудидан ўтган Ўш-Тошкент А-373 автомобиль йўлининг 215 километрида, 28 ёшли фуқаро бошқарувидаги “MAN” русумли юк автомашинасида Тошкент шаҳар йўналишида ҳаракатланиб келиб, йўлнинг ўнг четида эшакка уланган аравада бораётган 46 ёшли шахс ва унинг 13 ёшли фарзанди уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Мазкур ЙТҲ оқибатида эшак аравада бўлган 46 ёшли эркак киши ҳодиса жойида вафот этган, вояга етмаган фарзанди эса турли кўринишдаги тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech