04 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +31,5 °C

Хавфсизлик
28 Мая  2020 1539

Юк машинаси арава билан тўқнашди

 Яна бир юк машинаси эшак аравани уриб юборди. Бу сафар Тошкент вилоятида.

 

Тошкент вилояти Янгийўл тумани ҳудудида аянчли оқибатга олиб келган яна бир ЙТҲ содир этилган.

2020 йил 26 май соат 06:00 да, «HOWO» русумли оғир юк машинаси М-39 «Тошкент-Термиз» Халқаро автомобиль йўли орқали Чиноз томонга ҳаракатланиб кетаётган. Мазкур йўлнинг Янгийўл тумани Мустақиллик кўчасида кетаётган вақтида юк машинасининг ҳайдовчиси ўзи билан бир йўналишда йўлнинг ўнг қисмида эшак аравани бошқариб кетаётган 24 ёшли фуқаро ва унинг 20 ёшли турмуш ўртоғини автомашинанинг ўнг олд қисми билан уриб юборган.

Натижада жабрланганлар олган тан жароҳатлари билан тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. 20 ёшли аёл киши кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай шифохонада вафот этган.

Ҳолат юзасидан Янгийўл тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Эртаси куни эса арава бошқарган шахснинг ўзи ҳам кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан олган оғир тан жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этган. Жиноят иши ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми «а» бандига (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) қайта малакаланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech