07 Июнь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +21,8 °C

Урбанизация
16 Дек  2019 940

“Гулшан” боғига оид тарқалган миш-мишларга ҳокимият аниқлик киритди

Интернет тармоғида “Гулшан” боғи ҳудудида кафе, ресторан, спа-салонлари, пилатес студияси ва автомобилларни ювиш шохобчаси қурилишига оид маълумотлар пайдо бўлди. Маълумотларга ҳозирги боғ ҳудудида нималар бўлиши ҳақидаги тахминий режанинг фотосуратлари ҳам илова қилинган.

Шу сабабли вазиятга аниқлик киритиб, ушбу эълонларда ҳаққоний бўлмаган маълумотлар тарқалаётганини ишонтириб айтмоқчимиз.

Давлат клиникасининг лойиҳасини тасдиқлашдан аввал, боққа туташ ҳудуднинг бир қисми 2018 йилнинг августида бошқа лойиҳа учун ажратилган бўлиб, айнан шу лойиҳа интернетда тарқалган режаларда акс эттирилган.

Ҳозирги кунда боғ ҳудудида давлат клиникаси қурилиши сабабли лойиҳа муаллифлари бошқа ҳудудни кўриб чиқмоқда.

“Гулшан” боғи ҳудудида кафе, ресторан, спа-салонлари, пилатес студияси ва автомобилларни ювиш шохобчаси бўлмайди, деб хабар қилади Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Баъзи фуқароларнинг гапларига асосланиб, маълумот тарқатаётган ОАВлардан маълумотларнинг ҳаққонийлигини текширишни унутмасликларини сўраймиз, дейилади ҳокимлик маълумотида.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech