07 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +13,2 °C

Ташвишли хабар
19 Фев  2020 971

Халқаро террористик ташкилотлар тарафдорлари ва аъзолари қўлга олинди

2020 йилнинг 19 февралида Тошкент шаҳри ҳудудида ҳуқуқ посбонлари томонидан бир гуруҳ шахслар қўлга олинди.

 

Бу билан «Тавҳид ва жиҳод катибаси» (ТЖК) халқаро террористик ташкилотига алоқадор бўлган ушбу гуруҳ тарафдорлари ва аъзоларининг фаолиятига чек қўйилди.

Мавжуд маълумотларга кўра, мазкур шахслар хозирда Сурияда халқаро террористик ташкилоти ТЖК сафида фаолият юритаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси 1996 йилда Тошкент шаҳрида туғилган А.Шодибековнинг ғоявий таъсирига тушиб, унинг жиноий фаолиятига яқиндан қўмак бериш мақсадида моддий томондан ёрдам кўрсатиб, ТЖК таркибига бориб кўшилишни режалаштириб келганлар.

Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1552-моддаси 1-қисмига (Террорчилик фаолиятини амалга ошириш мақсадида ўқувдан ўтиш) асосан қўзғатилган жиноят иши доирасида пойтахт ҳудудидаги 18 та манзилда тинтув тадбирлари ўтказилиб, 21 нафар шахслар қўлга олинди.

Ушланган шахсларнинг яшаш манзилларидан жиноятга алоқадор бўлган ашёвий далиллар топилиб, қонуний тартибда расмийлаштирилиб олинди. Хозирда тергов-суриштирув тадбирлари давом этмоқда.

Маълумот тариқасида, «Тавҳид ва жиҳод катибаси» халқаро террористик ташкилоти фаолияти Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тақиқланган, деб хабар беради Тошкент шаҳар ИИБ матбуот хизмати.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech