26 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22 °C

Спорт
17 Мая  2020 279

Ҳамкорлик янги босқичда давом этади

ХОҚ ва Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўртасида янги меморандум имзоланди.

Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) ва Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш учун кучларни бирлаштирмоқда.

Жумладан, жисмоний фаоллик, спорт ҳамма учун, тамакисиз Олимпия ўйинлари ва болаларнинг семириб кетишини олдини олиш каби мавзулар ҳамкорликнинг асосий ғояларидан бўлиб турибди.

Швейцариянинг Лозанна шаҳрида мазкур икки ташкилот раҳбарлари Тедрос Аданом Гебреисус (ЖССТ) ва Томас Бах (ХОҚ) ўртасида ҳамкорликни янада кучайтириш борасида келишув имзоланди.

Меморандумда таъкидланганидек, томонлар дунё аҳолиси орасида юрак-қон томир, саратон, диабет ва кўплаб юқумли касалликларга чалиниш хавфини камайтирадиган тадбир ва стратегияларни илгари суриш бўйича иш олиб боради.

Статистик маълумотларга кўра, юқумли бўлмаган касалликлар натижасида ҳар йили 35 миллион киши (9-60 ёш оралиғи) ҳаётдан бевақт кўз юмади. Жисмоний фаолликнинг етишмовчилиги натижасида эса ҳар йили қарийб 2 миллион инсон вафот этади.

Маълумот учун: ҳар икки ташкилот 1984 йилдан бери ҳамкорликда фаолият олиб боради, деб хабар беради Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech