19 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +40,4 °C

Мамлакатимизда
15 Мая  2019 1090

“Ҳамшира – 2019” кўрик-танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди

Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида “Ҳамшира – 2019” республика кўрик-танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди.

Анъавий тарзда ўтказилиб келинаётган мазкур танлов Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши, Республика Ҳамширалар ассоциацияси ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичларида ғолиб бўлган 14 нафар ҳамшира ўзаро беллашди.

Танловда асосий эътибор ҳамшираларнинг билими, интеллектуал ва касбий салоҳиятига қаратилди. Шунингдек, иштирокчиларнинг тиббиёт билан бирга мамлакатимиздаги сиёсий жараёнлар, соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларга дахлдорлик туйғуси, фаол фуқаролик позицияси баҳолашнинг муҳим мезонларидан этиб белгиланди.

Танлов натижаларига кўра, Наманган вилояти Янгиқўрғон туман тиббиёт бирлашмаси шошилинч тиббий ёрдам бўлими хирургия пости навбатчи ҳамшираси Дилафрўз Паттаева биринчи ўринни қўлга киритди. Фарғона вилояти перенатал маркази қабулхона бўлими катта дояси Зуҳрахон Хайдарова иккинчи, Жиззах вилояти Пахтакор туман тиббиёт бирлашмаси ҳомиладорлар патологияси бўлими муолажа ҳамшираси Сарвиноз Қўшбоқова учинчи ўринга сазовор бўлди. Ғолибларга танлов ташкилотчилари томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

Эслатиб ўтамиз, анъанага мувофиқ “Ҳамшира – 2019” танловининг ғолиблари тиббиёт олий ўқув юртларига имтиёзли асосда ўқишга қабул қилиниши белгиланган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech