22 Сентябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19,8 °C

Транспорт
15 Июл  2020 680

Ҳамюртларимиз Европадан учиб келдилар

Варшава – Тошкент – Рига чартер рейси орқали 220 нафар ҳамюртимиз Ўзбекистонга олиб келинди.

Хориждаги Ўзбекистон фуқароларини Ватанга олиб келиш учун Республика махсус комиссияси томонидан тасдиқланган парвозлар жадвалига мувофиқ Латвиянинг «SmartLynx Airlines» компанияси томонидан амалга оширилган Варшава – Тошкент – Рига рейси орқали 220 нафар ҳамюртимиз Ўзбекистонга олиб келинди.

Самолёт бортида Полшада коронавирус сабабли белгиланган қатор тартиблар туфайли қолиб кетган Ўзбекистон фуқаролари, талабалар, тадбиркорлар ва мигрантлар бор эди.

Шунингдек, мазкур рейс билан Германия, Франция, Испания, Буюк Британия ва Австрияда таҳсил олаётган 17 нафар ўзбекистонлик талаба ҳам ватанга қайтарилди.

Ушбу чартер рейс Ўзбекистоннинг Полшадаги элчихонаси томонидан Ташқи ишлар ва Транспорт вазирликлари билан биргаликда, пандемия пайтида ватанга қайтиш истагидаги Ўзбекистон фуқароларига ёрдам бериш мақсадида амалга оширилди, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech