19 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +24,8 °C

Мамлакатимизда
28 Мар  2019 877

Ҳар бир мурожаат Президент Администрацияси назоратида

Навоий вилояти Нурота тумани аҳолиси учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳамда вилоятдаги Президент Халқ қабулхонаси томонидан оммавий сайёр қабул ташкил этилди.

 

Мазкур қабул вилоят марказидан  240 км узоқликда жойлашган Нурота туманининг “Темирқовуқ”  маҳалла фуқаролар йиғинида “Темирқовуқ”, “Чуқурқудуқ”, “Чўпон овул”, “Қўзибой қудуқ” қишлоқлари  ҳамда “Сентоп” ва “Каттасой” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси учун ташкил этилди. Унда 300дан ортиқ фуқаролар иштирок этиб, маҳаллий аҳоли учун долзарб бўлган 100 га яқин масалалар билан мурожаат этди.

“Бизда сув таъминотида қийинчиликлар бўлгани учун деҳқончилик қилишда қийналамиз. Қурби етганлар ортизан билан сув чиқаришмоқда, етмаганларнинг эса аҳволи оғир”, – дейди фуқаро Ўрал Усмонов. Унинг сўзларига кўра, айнан шу масала туман аҳолисини йиллар давомида қийнаб келаётган муаммодир. Сувсизлик сабаб на томорқада, на далада экин экиш ишларини юритиб бўлмаяпти. Айниқса, жазирама чилла кунлари мазкур масала деҳқонларни қийин аҳволга солиб қўяр экан.

Муаммони ҳал этиш мақсадида мутасаддилар тез кунларда имтиёзли кредит эвазига ҳар бир хонадонга ортизан қудуқ қазиб бериб, сув чиқариш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Шунингдек, тадбир давомида мутасаддилар аҳолининг уй-жой билан таъминлаш, турар жойни кадастр қилиш, истеъмол кредити олиш, ишсизлик, соғлиқни сақлаш, ички йўлларни таъмирлаш, эскириб кетган сим ёғочларни янгиларига алмаштириш масалалари бўйича ҳам билдирган шикоятларини тинглаб, ўз жойида мурожаатларнинг аксарият қисмини қаноатлантиришди.

– Бугун  ҳудуддаги 40 километрлик ички йўлларни таъмирлаш, мавжуд МТМларни реконструкция қилиш, янгиларини қуриш масалаларини 2019-2020 йилларга мўлжалланган давлат дастурига киритиш белгиланди, – дейди вилоят ИИБ бошлиғи Рустам Турсунов. – Биз вилоят ИИБ секторига қарашли бўлган мазкур ҳудудларда шу кунга қадар ҳам бир неча бор сайёр учрашувлар ташкил этган эдик. Аммо бугун аҳоли қамрови ва муаммоларни ҳал этиш имкониятлар янада кенгайди.

“Темирқовуқ” МФЙ фуқароси Элёр Бобоёров бир неча йилдан буён яшаб турган хонадонида сартарошлик билан шуғилланиб келади. У фаолиятини  кенгайтириш, сартарошхонасини нотурар жойга айлантириб замонавий жиҳозлаш учун кам фоизли кредит сўраб мурожаат қилди

– Мен шу кунгача кам фоизли кредит олиш учун роса югирдим. Йўл-йўриғини яхши билмаганим учунми кредит ололмагандим. Бугун мурожаатим ҳал этилиб, менга 10 миллион сўм кредит ажратилиши бўйича қарор қабул қилинди, – дейди Э.Бобоёров. – Учрашувда менга ўхшаган яна 3 нафар кишига тадбиркорлик учун имтиёзли кредит олишга қарор чиқарилди.

Тадибир якунида вилоят ва туман раҳбариятига аҳолидан келиб тушган мурожаатнинг ҳар бири Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг назоратида туриши таъкидланди ва маълум муддатдан сўнг ушбу муаммоларнинг ҳал этилиш ҳолати бўйича барча туман ва вилоятларда қайта текширувлар ўтказилиши алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech