15 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9,4 °C

Туризм
12 Авг  2019 545

Ҳар қандай сайёҳни қизиқтира оладиган янги марказ иш бошлаш арафасида

Тошкентда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси шафелиги остида “Согдиана” арт-маркази очилиши режалаштирилмоқда, дея хабар қилади қўмита матбуот хизмати.

Марказ хорижий ва маҳаллий сайёҳлар ҳамда шунчаки миллий ҳунармандчилик ва рассомчилик ихлосмандлари учун хизмат қилади. “Согдиана” арт-марказига ташриф буюрган сайёҳ шу ернинг ўзидан бешикдан тортиб то турли-туман сувенирларгача топиши мумкин бўлади. Шунингдек, марказда уларни тайёрлайдиган материаллар ҳам бўлади. Ўу билан бирга, бу ерда маҳорат дарсларини ташкил қилиш ҳам режалаштирилган.

23 шоурум-устахона, бадиий галерея ва ижодий студия – бари замонавий арт-марказнинг 1600 квадрат-метр майдонида жойлашган. Ҳунармандлар турли вилоятлардан “Согдиана” арт-марказига ўз маҳсулотларини олиб келишмоқда. Маҳсулотлар реализацияга олиниб, уларнинг савдоси ҳам йўлга қўйилади. Бундан ташқари, “Согдиана” арт-марказида туристлар учун фотозоналар ташкил қилинмоқда. Шуниси диққатга сазоворки, “Согдиана” арт-марказининг жойлашуви туристлар учун жуда қулай бўлиб, бу ерда ўзбек миллий таомлар билан овқатланиш имкони ҳам мавжуд бўлади. Бир сўз билан айтганда, ўзбек халқининг барча миллий урф-одатлари ва анъаналари шу ерда ўз аксини топади. “Согдиана” арт-марказининг расмий очилиш маросими Мустақиллик байрами кунларига режалаштирилмоқда. 

 

 

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech