15 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,2 °C

Ҳарбий
29 Июл  2019 470

“АрМИ – 2019”: ҳарбийларимиз Москвада “Танк биатлони” бўйича мусобақада иштирок этади

Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларидан иборат Ўзбекистон жамоаси Халқаро армия ўйинларининг Россия Федерациясида бўлиб ўтадиган мусобақаларида иштирок этиш учун белгиланган манзилга етиб борди, деб хабар беради вазирлик матбуот хизмати.

 

Айни дамда ҳамюртларимиз Москва вилоятидаги “Алабино” дала-ўқув майдонида “Танк биатлони” ва “Дала ошхонаси” мусобақасига сўнгги тайёргарлик машғулотларини олиб боришмоқда.

“Танк биатлони” мусобақасида илк бор иштирок этаётган ҳамюртларимиз 13 та жамоа билан куч синашади. Бугун “Танк биатлони” мусобакасига қуъра ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Вакилларимизнинг яшаш шарт-шароитлари, “АрМИ – 2019” мусобақасига кўрилаётган тайёргарлик жараёни Мудофаа вазирлигининг масъул офицерлари томонидан узлуксиз назорат қилиб борилмоқда. Уларга нуфузли мусобақа олдидан сўнгги кўрсатмалар бериляпти.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech