01 Июнь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22,3 °C

Воқеа-ҳодисалар
5 Дек  2019 982

Ҳиндистонда автобуснинг юк машинаси билан тўқнашуви натижасида 9 киши ҳалок бўлди

Марказий Ҳиндистоннинг Мадҳя-Прадеш штатида содир бўлган юк машинаси ва автобус тўқнашуви натижасида камида 9 киши ҳалок бўлди, 23 нафар йўловчи турли оғирликдаги тан жароҳати олишди, дея хабар беради РАА «Новости».

Ҳудуд полицияси вакили Обидхон ANI агентлигига: «Ҳодиса натижасида тўққиз киши ҳалок бўлди, 23 киши жароҳатланди. 10 йўловчининг аҳволи оғир деб баҳоланди», дея маълумот берган. Унинг айтишича, жароҳатланганларнинг барчаси зудликда шифохонага етказилган ва уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

«Иккита транспорт тўқнашуви шу қадар кучли бўлганки, автобусдаги тўрт йўловчи ўша пайтнинг ўзидаёқ ҳалок бўлган», деган полиция ходими.

Ушбу ЙТҲдаги бошқа қолатлар ва автофалокат сабаблари ҳозирча номаълум.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech