19 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +10,8 °C

Долзарб
5 Сен  2019 579

Ҳиндистонда пиротехника фабрикасидаги портлаш қурбонлари сони 23 кишига етди

Ҳиндистоннинг Панжоб штатидаги пиротехника ишлаб чиқарадиган заводдаги кучли портлаш натижасида камида 23 киши ҳалок бўлди ва 27 жароҳатланди, дея хабар беради NDTV телеканали.

Телеканал хабарига https://ria.ru/20190905/1558323052.html кўра, қидирув ва қутқарув операцияси кечгача давом этган ва эрта тонгда яна давом эттирилган. Портлаш шу қадар кучли бўлганки, корхона бутунлай вайрон бўлган ва яқин атрофдаги биноларга жиддий зарар етказган.

Маҳаллий аҳолининг телеканалга маълум қилишича, завод эгалари бундай хавфли маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун зарур лицензияга эга бўлмай туриб, кўп йиллар давомида ўз бизнесини ноқонуний равишда юритган.

Портлаш сабаблари ҳозирча номаълум. Полиция фалокат юзасидан тергов ишларини бошлаб юборган.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech