20 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19,2 °C

Долзарб
31 Июл  2019 398

Ҳиндистонда тезкор ажралишни тақиқлаш тўғрисидаги қонун қабул қилинди

Ҳиндистон парламентининг юқори палатаси мусулмонларнинг «тезкор ажралиш» («уч талоқ») амалиётини тақиқловчи қонунни маъқуллади. Ҳужжат кучга киргандан сўнг, бундай ажралиш жиноий жавобгарликка тортилади, дея хабар беради Reuters.

Қонун лойиҳасини 99 парламент аъзоси қўллаб-қувватлаган, 84 таси қарши чиқди, дея хабар беради «Ал-Жазира» телеканали. Қонун президент томонидан имзоланганидан сўнг, ҳуқуқбузарлар уч йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинади.

Икки йил аввал «уч талоқ» амалиёти Ҳиндистон Олий суди томонидан тақиқланганди.

«Тезкор ажралиш» бу - расмий тартиб-қоидаларсиз ажралишдир. Буни амалга ошириш учун мусулмон эркак «талоқ» (арабча «ажралиш») сўзини уч марта айтиши керак.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech