09 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +0,5 °C

Саломатлик
16 Мар  2020 277

Хитойда коронавирусдан касалланганларнинг 84 фоизи соғайган

Хитойда коронавирусга чалинганлар сони кундан-кун камаймоқда. Ҳозирда мамлакат касалхоналарида 9 898 киши қолган, қарийб 84 фоиз бемор соғайиб кетди, дейилади Хитой соғлиқни сақлаш масалалари бўйича давлат қўмитаси томонидан тарқатилган маълумотда.

Сўнгги маълумотларга қараганда, Хитойда вирус юқтирганлар сони жами 80 860 кишига етган, 67 749 бемор соғайган ва касалхоналардан уйларига жавоб берилган. Бу жами вирусга чалинганларнинг   83,78 фоизини ташкил этади.

ХХР соғлиқни сақлаш масалалари бўйича давлат қўмитаси 12 мартда мамлакатда эпидемия юқори чўққисига чиқиб бўлгани, энди орқага чекинаётгани ҳақида маълум қилган эди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech