
Мамлакатимизда
18
Ноя 2019
2069
Ҳафта охирида юртимизда совуқ об-ҳаво ва ёғингарчилик кутилмоқда
Ўзгидрометнинг хабар беришича, 21-24 ноябрда Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи орқали Россиянинг Европа ҳудуди марказий районлари (Москва области) устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво оқими кириб келади.
21-24 ноябрда Ўзбекистон бўйича вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади (ёмғир, айрим жойларда қорга айланади).
21 ноябрда шамолнинг тезлиги кучайиб, секундига 15-20 метрга етади.
22-24 ноябрда республика ҳудуди бўйича ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража совуқ, айрим жойларда 8 даража совуққача тушади, кундузи ҳарорат 2 даража совуқдан 3 даража илиққача бўлади.
Мамлакатимиз шимолида 21-24 ноябрда ҳаво ҳарорати кечаси 10-15 даража совуқ, кундузи 2-7 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.