09 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент -0,1 °C

Агросектор
23 Янв  2020 911

Ҳосил тақдири шўрни ювиш ва яхоб суви беришга боғлиқ

Бу йил Фарғона вилоятида 55 минг гектардан зиёд майдонда яхоб суви бериш режалаштирилган. Айни кунларда вилоятда бу борадаги тадбирлар жадал олиб борилмоқда. Зеро, қишлоқ хўжалик экинларидан мўл ва сифатли ҳосил олиш кўп жиҳатдан шўрни ювиш ва чилла суви бериш ишларини оби-тобида ўтказишга боғлиқ. Халқимиз бежиз “Чилла суви – тилла суви” деб айтмаган.

– Вилоятимиз сувчилари қишнинг совуқ, изғиринли кунларига ҳам қарамасдан шу кунларда шўрни ювиш, яхоб суви бериш, ариқ-зовурларни тозалаш каби кузги-қишки агротехника тадбирларини ўтказмоқда, – дейди Сирдарё-Сўх ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи Алломжон Фозилов. – Бу тадбирлар сифатли ўтказилса, ерларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланади, турли зарарли ҳашаротлар личинкалари йўқотилади, энг муҳими, вегетация мобайнида юзага келадиган сув танқислиги оқибатларини юмшатиш имконини беради.

Вилоят сув хўжалиги тизими ходимлари айни кунларда барча сув хўжалиги иншоотларини суғориш мавсумига пухта тайёрлаш борасидаги ишларни авж олдирган. Ариқ-зовурларни тозалаш, иншоотларни таъмирлаш ва тиклаш ишларига етарли техника-транспорт воситалари ва ишчи кучи жалб қилинган, дея хабар беради Сирдарё-Сўх ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech