06 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,5 °C

Халқаро ҳамкорлик
28 Мая  2020 539

Турли шахслар ёрдамида эмас

Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси ахбороти.

Қозоғистоннинг қатор ҳудудларида карантин режимининг енгиллаштирилганлиги муносабати билан фуқароларимиз Ўзбекистон ҳудудига ўтиш мақсадида «Жибек Жоли» – «Ғишт Кўприк» назорат-ўтказиш пунктига келишмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси чегара ва санитар-эпидемиологик хизматларининг ҳамкорликдаги фаолияти натижасида ҳамюртларимизни мамлакатимиз ҳудудига карантин чораларига амал қилган ҳолда ўтказилмоқда.

Бош консулхона «Жибек Жоли» назорат-ўтказиш пунктига келаётган Ўзбекистон фуқароларини маълум тўлов эвазига давлатлараро чегарани кесиб ўтишда кўмаклашишни таклиф қилувчи турли шахсларга мурожаат қилмасликка яна бир бор чақиради.

Одатдаги тартибда фаолият кўрсатаётган «Жибек Жоли» – «Ғишт Кўприк» назорат-ўтказиш пунктида ҳозирда Олмаотадаги Бош консулхонанинг ходими ишламоқда ҳамда фуқароларимизга зарур консуллик-ҳуқуқий ва бошқа турдаги ёрдам кўрсатмоқда, деб хабар беради ТИВ матбуот хизмати.

Шунингдек хабарда Қозоғистоннинг Олмаота ва Чимкент шаҳарлари, Олмаота, Шарқий Қозоғистон, Туркистон, Жамбил ва Қизилўрда вилоятлари ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда Олмаота шаҳридаги Бош консулхонага қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтилади: +7-727-299-20-70, +7-727-390-26-16.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech