10 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +30,4 °C

Воқеа-ҳодисалар
6 Июн  2020 746

Ҳозирча фақат маҳаллий авиарейслар

Қирғизистонда 5 июндан бошлаб маҳаллий авиарейслар йўлга қўйилади.

Қирғизистон Республика тезкор штаби 5 июндан вилоятлараро авиарейслар ва транспорт қатновларини, шунингдек, 25 июндан ёзги лагерларни ишга тушириш тўғрисида қарор қабул қилди, деб хабар беради «Дунё» АА.

«Кабар» миллий ахборот агентлигининг хабарига кўра, Қирғизистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Кубатбек Бўронов белгиланган санитария чора-тадбирларига риоя этилишини назорат қилишга тайёр бўлиши кераклигини таъкидлаган.

«Жамоат транспорти ва йўловчиларнинг барча санитария хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинишини қатъий назорат остига олиш ҳамда тиббий ниқоблардан фойдаланиш ва самолётга чиқиш вақтида тана ҳароратини ўлчаш шарт», — дея таъкидлади К.Бўронов.

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Бишкек ҳамон инфекция хавфи юқори бўлган зона бўлиб қолаётгани ҳамда пойтахтга муҳим вазиятларсиз ташриф буюриш тавсия этилмаслигини таъкидлаган.

Жорий йилнинг 4 июнь ҳолатига кўра, Қирғизистонда коронавирус юқиши бўйича 1 минг 899 ҳолат рўйхатга олинган, улардан 1 минг 292 нафари тузалган, 20 бемор вафот этган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech