07 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28 °C

Энергетика
1 Июл  2020 562

«Ҳудудгазтаъминот»нинг янги хизмат турлари

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ таркибий бўлинмалари бутун республика бўйлаб, ер ости ва устидаги юқори, ўрта ва паст босимли металл газ қувурларини ўрнатиш, таъмирлаш ва ишга тушириш хизматларини тақдим этишни бошлади.

Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ва Қурилиш вазирлиги томонидан қурилиш-монтаж ишларини бажариш учун махсус рухсатномалар, шунингдек лойиҳалаштириш учун лицензия тақдим этилган.

Хизмат турларини кенгайтириш бугунги давр ва иқтисодий ҳолатлар билан узвий боғлиқдир. «Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг ҳудудий бўлинмалари ҳам хизмат кўрсатиш бозорини самарали ривожлантиришнинг бевосита иштирокчилари ҳисобланади. Уларнинг фаолияти биринчи навбатда комплекс газлаштириш ва объектларни газ билан таъминлаш соҳасида юқори даражадаги хизмат кўрсатишга қаратилган. Шу муносабат билан, соҳада тасдиқланган меъёр ва стандартларга тўлиқ риоя қилган ҳолда, барча газлаштириш лойиҳаларни бошдан охиригача (рус.«под ключ») амалга ошириш имконияти мавжуд.

Буюртмачи, газ тақсимлаш ва истеъмол қилиш тармоқларининг комплекс лойиҳаларини яратиш, шунингдек, бошқа хизматлар, масалан, лойиҳа ишлаб чиқиш, ҳужжат ва рухсатномаларни тайёрлашни ҳам ишониб топшириши мумкин.

«Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг ҳудудий бўлинмаларига газ таъминоти хизматларини кўрсатишларини сўраб жисмоний ва юридик шахслар мурожаат қилишлари мумкин. Газ таъминоти ташкилотларининг технологик имкониятлари газ ишлари учун ҳамёнбоп нархларни белгилашга имкон беради, деб хабар беради «Ҳудудгазтаъминот» АЖ матбуот хизмати.

Газ таъминоти ва газлаштириш хизматлари амалий ва назарий билим ҳамда кўникмаларга эга тажрибали мутахассислар жамоаси томонидан бажарилиши таъминланади. Ҳамкорликнинг ҳар босқичи, хусусан мижознинг хизматга биринчи мурожаатидан тортиб то хизмат кўрсатишгача бўлган жараён, малакали мутахассислар қўлида.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech