21 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +7,3 °C

Хавфсизлик
1 Ноя  2019 462

Ҳужжатда тўғри, амалда эса...

Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан навбатдаги қинғирлик фош этилди, деб хабар қилади Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати.

Яъни пойтахтимизда фаолият олиб бораётган масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига хориждан келтирилган, бўялган матолар товари декларацияда кўрсатилган омборга эмас, бошқа омборда сақланаётгани божхоначилар эътиборини тортди ва белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Текширув давомида, контейнерлардаги товарлардан намуналар олиниб, Божхона экспертизаси ва ТИФ ТНни юритиш бошқармасига ҳолатга ойдинлик киритиш учун жўнатилди.

Экспертиза хулосаларига биноан, контейнерларда ҳужжатларда кўрсатилганидек бўялган матолар товари эмас, балки, синел матолар сақланаётгани маълум бўлди.

Ҳозирда умумий қиймати 6,1 миллиард сўмлик товарлар вақтинча сақловга олиниб, ҳолат юзасидан божхоначилар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech