16 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +5,2 °C

Мамлакатимизда
18 Окт  2019 559

Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Президентнинг тегишли Фармонига асосан илгари фойдаланишда бўлган автомобилларни топшириб, қиймати орасидаги фарқни тўлаш орқали янгисини харид қилиш имконини берувчи “TRADE-IN” дастури 2019 йил 1 октябрдан татбиқ этила бошлади.

Шунга кўра, ҳукуматнинг қатор қарорларига “TRADE-IN” тушунчаси, ушбу дастурни қўллаш тартиби ва шартларини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди.

Хусусан, автомобиллар фуқаролар ва юридик шахслар томонидан расмий дилерлик корхоналарига “TRADE-IN” дастури бўйича сотилганда битимнинг нотариал тасдиқланиши талаб этилмайди.

Шунингдек, расмий дилер мазкур дастур бўйича илгари фойдаланишда бўлган автомобилни сотиб олганда, вақтинча рўйхатдан ўтказиш учун ҳудудий ДЙҲХХ органларига тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар белгилаб берилди.

Бунда, автомобилни вақтинчалик рўйхатдан ўтказишда ДЙҲХХ органлари томонидан тегишли маълумотнома берилади, ушбу маълумотнома автомобилни бошқариш ҳуқуқини бермайди, шунингдек вақтинчалик рўйхатдан ўтказганлик учун йиғим ундирилмайди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech