29 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23 °C

Саломатлик
19 Фев  2020 1569

Хусусий тиббиёт ташкилотлари ривожлантирилади

2020 йил 18 февралда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4606-сонли  «Хусусий тиббиёт ташкилотларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.  

Қарорга мувофиқ, «Асака» АТБга хусусий тиббиёт ташкилотларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш учун 50 миллион АҚШ доллари миқдорида Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредит линияси тақдим этилади.

Жамғарманинг кредит линияси 10 йилгача муддатга, шу жумладан 3 йиллик имтиёзли давр, «Асака» АТБ маржасини ҳисобга олмасдан йиллик 5 фоиз ставка билан ҳудудларда янги импорт тиббиёт ускуналари (косметологияга оидлари бундан мустасно) ва уларга бутловчи қисмларни харид қилиш учун тақдим этилади.

Эслатиб ўтамиз, «Асака» АТБ орқали республиканинг барча ҳудудларида хусусий тиббиёт ташкилотларини замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш бўйича 286 та лойиҳа амалга оширилган, деб хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech