26 Апрель 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +8,3 °C

Мамлакатимизда
29 Мар  2019 770

Чиқиндихоналар – икир-чикир эмас...

"Жойлардаги ҳақиқий аҳволни биз халқимиздан яширмаймиз ва борини қандай бўлса, шундай кўрсатиб борамиз. Албатта, бу кўпчиликка ёқмаяпти, кўп раҳбарлар буни ҳазм қила олмаяпти. Лекин, биз бу борадаги барча ҳолатни ва бошлаган ишларимизни халқимиз билан бамаслаҳат ва жамоатчилик назорати остида амалга оширамиз".

Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини амалга ошириш,
аҳоли яшаш жойларини обод масканга айлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишидаги
нутқидан.

Айни ҳолатда кўпгина амалдорларнинг ўз кабинетларидан чиқмай бошқарув фаолияти билан шуғулланиш тарзи энди ўтмайди. Чилонзор тумани ҳокими Сарвар Махаметовни яқинда очилган катта миқёсли «Ҳумо арена» иншооти қурилиши майдонидан зўрға топдик.

Аммо гап бу ҳақда эмас, балки одамларнинг кундалик турмушида муҳим ҳисобланадиган «Обод маҳалла» Давлат дастурининг таркибий қисми бўлган нарсалар тўғрисида. Унга обод қилувчиларнинг чала ишларини намойиш этувчи ёқимсиз суратларни кўрсатдим. Улар орасида Чилонзор туманининг 19-кварталидаги йиғиштирилмаган чиқинди ташланадиган жой, йўлсозларнинг эски чала ишлари, мактабларга жуда яқин бўлган спиртли ичимликларни жойида қуйиб бериш дуконлари борасидаги ҳал этилмаган муаммолар ҳам бор эди.

Сарвар Тошмаматович яқиндагина ушбу лавозимга тайинланганига қарамай, ишлар ҳолати бўйича берилган тўғридан-тўғри саволлардан қочмади. Жавоблар ҳам атрофлича ва ишбилармонларча бўлди:

– Чиқиндиларни йўқотиш учун «Махсустранс»га транспорт воситаси топиб беришда ёрдам берамиз. Боз устига ана шу собиқ чиқинди ташланадиган жой ўрнида спорт мажмуаси қурилиши режалаштирилган.

Спиртли ичимликларни жойида қуйиб бериш шохобчаларига келсак, ўша ерда истиқомат қилувчи аҳоли фикрини ҳам сўзсиз инобатга оламиз.

Шу ўринда «Правда Востока» газетасида 2018 йил 2 ноябрда эълон қилинган «Ёшлар тарбиясига таъсир этадиган яна бир масала, буни бартараф этишнинг имкони борми?» мақоласини эсга олиш жоиз, деб ўйлайман. Унда маҳаллий аҳоли аризаси юзасидан ташриф буюрган газета мухбирининг ўзи бунинг асосли эканига ишонч ҳосил қилган. Бундан ташқари, ўша ердаги 101-мактаб директори Светлана Абесламидзенинг фикрини ҳам келтиради:

– Бундай вино-ароқ қуйиб берадиган дўконларнинг мактаблар яқинида бўлишига ҳамиша қарши бўлганман. Аммо бизга ҳеч ким қулоқ солмайди. Бу нуқталарда ҳамиша бақир-чақир, сўкинишу ҳақоратли сўзлар ишлатилади, ўзаро муштлашувлар содир бўлади.

Йўлларни ободонлаштириш масаласига келсак, агар бу ерда кичикроқ ишини очишса, тадбиркорларнинг ўзи масъул бўлади.

«Обод маҳалла» дастури ижроси давом этмоқда. Ҳокимнинг ишонтириб айтишича, режалаштирилган лойиҳаларга ҳеч нима тўсқинлик қилолмайди. Негаки, бунинг бари одамлар учун қилинмоқда. Дарвоқе, ўша жойда бизга хабар беришларича, худди дастурда назарда тутилганидек, қўшни «Шуҳрат» маҳалласида ҳам навбатдаги ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилибди.

Константин Башлаев.
Муаллиф сурати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech