17 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18,2 °C

Мамлакатимизда
30 Мая  2019 838

Ички ишлар вазирлиги Академиясида қўшимча таълим йўналишлари очилади

Ички ишлар вазирлиги Академиясидаги таълим мутахассисликлари рўйхатига қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди (ПҚ–4346, 30.05.2019 й.), деб хабар бермоқда “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, эндиликда академияда Жиноий жазоларни ижро этиш фаолияти бўйича олий маълумотли юрист кадрлар тайёрланади.

Шунингдек, қарор билан касбий тайёргарлик факультетида Махсус операцияларни амалга ошириш фаолияти ташкил этилди.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Академияда қуйидаги йўналишлар бўйича олий маълумотли юрист кадрлар тайёрланмоқда:

- тергов фаолияти;

- тезкор-қидирув фаолияти;

- ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти;

- эксперт-криминалистик фаолият;

- йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш фаолияти;

- хизмат фаолиятини психологик таъминлаш;

- жиноятларни олдини олиш ва фош этиш фаолияти.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech