19 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18,5 °C

Спорт
21 Мая  2019 2082

Хатога йўл қўйишга мажбурлаш бошқа, рақибнинг ўзи уни «совға» қилиши бошқа

Ўзбекистон Чемпионати. Суперлига. Тўққизинчи тур. «Андижон» - «Пахтакор» - 0:3, «Локомотив» - «Бунёдкор» - 0:0, «Қизилқум» - «Сурхон» - 1:3, «Насаф» - «Қўқон-1912» - 2: 0, «Навбаҳор» - «Металлург» - 0: 0, «ОКМК» - «Сўғдиёна» - 0:2, «Бухоро» - «Динамо» - 0: 0.

Биринчи давра якунига тўртта тур қолди, «Сўғдиёна», «Бухоро» ва «Андижон» клубларининг уч бош мураббийи ишдан бўшалтилди. Мутахассисларнинг фикрича, ишдан бўшатиш навбати ОКМК, «Қизилқум» ва «Қўқон-1912» клублари мураббийларига етган. Улар бу жамоаларнинг қатор муваффақиятсизликларида айбдор ҳисобланмоқда.

Албатта, натижаларга эришиш учун мураббийнинг роли ҳам ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Мисол учун, ушбу мавсумда Андрей Микляевнинг«Сурхон»ни бошқарган Анвар Солиев билан биргаликдаги иши. Уларнинг ўзи таъкидлаганидек, бир илож қилиб йиғилган ўз ўйинчилари иборат жамоа мавсумлараро тўлиқ тайёргарликни ўтказмаса-да, ўзини ҳурмат қилишга мажбур қилди. «Сурхон» ўз уйида бирон учрашувни ютқазмади, сафарда ўйнаб ҳам жамоа ўз ҳисобига олти очко келтирди. Кучли ҳимоя. Чемпионат етакчилари қанча тўп ўтказган бўлса, шунча ўтказиб юборишган. Шунингдек, ҳужум чизиғида ҳам ўсиш кузатилмоқда. Ушбу турда сурхондарёликлар биринчи марта учта гол уришди. Ушбу натижа шуниси билан аҳамиятлики, жамоа  меҳмонда супер лиганинг ёши улуғ жамоаси ҳисобланган «Қизилқум»дан барча статистика кўрсаткичлари бўйича устун келди. Мураббийлар штаби тузган ўйин тактикаси аниқ самара берди.

Лекин, албатта, «Мавсум кашфиёти»га даъво қилиш учун Микляев ва Солиев шогирдлари ёзги таътил олдидан жиддий синовлардан ўтиши керак. Олдиндан  меҳмонда «Локомотив» ва «Насаф» билан, ўз майдонида «Бунёдкор», шунингдек, кейинги босқичда «Қўқон-1912» билан учрашувлар кутмоқда. «Сурхон»нинг  том маънода Термиз стадиони трибуналарига сиғмай кетаётган мухлислар кўмагида турнир жадвалининг юқори қисмида ўз ўрнини сақлаб қолиши эҳтимоли ҳам бор.

Шу билан бирга, эътироф этиш керакки, дебютантнинг бирдан жадаллашиб кетиши рақобатнинг кучайиши билан эмас, балки чемпионатнинг умумий паст даражаси билан ҳам боғлиқ. Кўплаб мутахассислар бу фикрга қўшилмоқдалар. Хусусан, ушбу турда энг паст кўрсаткич қайд этилди - рақиблар дарвозалари фақат ўн бир марта ишғол этилди, уч ўйинда умуман тўп киритилмаган. Ва бу ҳимояларнинг мустаҳкамлиги сабаб эмас, балки ноаниқ узатмалар ва ҳар бир ўйинда беш-олтитадан қулай вазиятларнинг бой берилиши ҳам кўп кузатилди. Буни омадсизликка тўнкаш ҳам мумкин. Аммо агар хатоликлар 90 дақиқада тахминан ўн мартага яқин бўлса, унда ўйинчиларнинг маҳорати ҳақида кўпроқ гапириш керак бўлади.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси сўнгги йилларда жисмоний тайёргарликка, бардошлилик ва бошқа ҳолатларга ҳам катта эътибор қаратмоқда. Шунингдек, ўйинчиларнинг енгил атлетика борасидаги маҳоратлари мунтазам синовдан ўтказиляпти. Шу билан бирга, футболчилар чарчоқ нималигини билмай югуришни худди ўйнашни унутгандай, эсдан чиқариб юборишган. Тўп оёқда турмайди ва дарвоза томонга йўналтирилган тўплар ва «ёнидан ўтиб кетди»лар ўртасидаги рақам салкам ўнга бир нисбатга тенг.

Яна бир омил - ҳакамлар. Бир нечта ҳакам аллақачон дисквалификация қилинган. Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом қўмитаси раҳбариятининг ўзгаргани ҳам тасодифан эмас. Сўнгги йилларда илк марта ҳакамлар, инспекторлар, учрашувлар комиссарлари ва матбуот вакиллари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Унда асосий иштирокчилар, айнан, ҳакамлар бўлган зиддиятли учрашувлар ҳам таҳлил қилинди.

Бундай ҳаракатлар, яна ўша бир хил спорт репортёрларнинг майдонда эҳтиросларни қўзғашда айбланмаслиги учун, албатта, қўллаб-қувватланиши лозим. Журналистлар ва шарҳловчилар ҳам ўз малакаларини оширишлари керак.

Аммо реферилар ҳаракати қанча сезилмаса, ҳакамлар бригадаси шунча малакалироқ бўлиши ҳам яхши маълум. Улардан ҳеч қандай шикоят бўлмаслиги лозим. Афсуски, ўша мулоқот чоғи ҳакамларнинг хато қилаётгани ҳам қайта ва қайта жаранглади. Умуман олганда, футбол – бу хатоларга йўл қўйиладиган ўйин. Лекин уларга йўл қўйишга мажбурлаш бошқа, рақибнинг ўзи хатога йўл қўйиб, «совға» қилишини кутиш бошқа. Афсуски, ички чемпионатимиздаги ўйинларнинг аксарияти ана шу тамойилга кўра ўтмоқда.

Тўққизинчи турдан сўнг турнир жадвали

Клублар

Ғ

Д

M

ТН

О

«Пахтакор»

7

2

0

18:7

23

«Локомотив»

5

3

1

15:7

18

«Сурхон»

4

3

2

9:7

15

«Насаф»

4

2

3

14:9

14

«Бунёдкор»

4

2

3

11:10

14

«Навбаҳор»

3

4

2

14:10

13

«Динамо»

3

4

2

9:9

13

«Металлург»

3

3

3

13:9

12

«Сўғдиёна»

4

0

5

11:15

12

«Қизилқум»

2

3

4

10:15

9

«ОКМК»

2

1

6

11:14

7

«Бухоро»

1

4

4

6:10

7

«Андижон»

1

4

4

7:14

7

«Қўқон-1912»

1

3

5

8:20

6

Тожи Тимуров.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech