04 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,9 °C

Хавфсизлик
26 Июл  2019 1048

Сергелидаги ЙТҲ ҳақида ИИББ маълумот берди

Бугун, 26 июль куни соат 07:20 да Сергели тумани Биродарлик кўчасида “Кобальт” ва “Нексия” русумли автомобиллар иштирокида ЙТҲ содир бўлди, деб хабар қилади Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, “Кобальт” русумли автомобиль ҳайдовчиси қарама-қарши ҳаракат йўлига чиқиб кетиши натижасида “Нексия” билан тўқнашган. ЙТҲ оқибатида “Нексия” русумли автомобиль йўловчиси 34 ёшли Артур Б. олган тан шикастлари сабабли воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган.

“Нексия” русумли автомобиль ҳайдовчиси 33 ёшли Камал Н. ва уч нафар йўловчилар, “Кобальт” русумли автомобиль ҳайдовчиси 55 ёшли Александр З. ва 55 ёшли йўловчи Марина К.лар тан жароҳати олган ва шифохонага етказилган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech