30 Март 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18,4 °C

Воқеа-ҳодисалар
7 Янв  2020 799

IKEA 46 миллион доллар товон пули тўлайди

Швециянинг IKEA компанияси фарзанди кўкрагига комод (кийим-кечак турадиган тортмали жавон) тушиб кетиши оқибатида вафот этгани туфайли бир оилага 46 миллион доллар товон пули тўлайди, дея хабар беради CBS News маълумотига таянган lenta.ru.

2017 йилда калифорниялик икки ёшли Йозеф Дудекнинг кўкрагига Malm сериясидаги комод тушиб кетган. Боланинг онаси Жолин Дудек мебель «нобарқарор қилиб лойиҳалаштирилгани» ва хавфсизлик стандартларига жавоб бермаслигини айтган.

Қайд этилишича, бундай комодлар 10 кишининг ўлимига сабаб бўлган. 2016 йилда IKEA Malm сериясидаги комод тушиб вафот этгангани сабабли америкалик уч оилага 50 миллион доллар товон пули тўлаган.

IKEA – ишлаб чиқарувчи-савдо компаниялари гуруҳи бўлиб, 1943 йил Швецияда тадбиркор Ингвар Кампрад томонидан ташкил этилган. Бугунги кунда у дунёнинг бир қанча мамлакатларда ўз ишлаб чиқаришига эга мебель, интерьер буюмлари, тўқимачилик ва идиш-товоқ маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи йирик тармоқ ҳисобланади.




Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech