14 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +37,4 °C

Хавфсизлик
30 Апр  2020 3462

Икки киши ҳаётига зомин бўлган ЙТҲ

Ҳайдовчининг рулда ухлаб қолиши оқибатида Жиззах вилояти Пахтакор туманида ЙТҲ содир этилган.

2020 йил 29 апрель соат 18:00 да Пахтакор тумани ҳудудидан ўтган «Тошкент-Термиз» йўналишли М-39 йўлининг 967-километрида «Тошкент» йўналиши бўйлаб кетаётган «Matiz» русумли автомашинанинг 25 ёшли ҳайдовчиси автомашинани бошқариб кетаётган вақтида ухлаб қолган. Натижада рул бошқаруви йўқолиб, автомашина йўлнинг ўнг четига чиқиб ағдарилиб кетган.

ЙТҲ оқибатида ҳайдовчининг ўзи ва йўловчи сифатида кетаётган 13 ёшли ўспирин ҳодиса жойида вафот этиганлар.

Шунингдек, автомашина салонида бўлган 35 ёшли 14 ёшли 12 ёшли ва 6 ёшли йўловчилар тиббиёт бирлашмасига турли тан жароҳатлари билан ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Пахтакор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech