27 Январь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент -0,9 °C

Мамлакатимизда
16 Янв  2020 581

Имконияти чекланган ҳайдовчилар учун қулайлик

Мамлакатимизда имконияти чекланган инсонларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш сифатини яхшилаш ва ҳаётнинг турли соҳаларида уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича фаол чоралар амалга оширилмоқда.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, «UzAuto Motors» компанияси маҳсулотларининг маълум қисмини имконияти чекланган, оёқларида нуқсони бўлган ҳайдовчиларга мослаштириш учун қўл билан бошқариладиган махсус қурилма билан қайта жихозлашни бошлади.

«Ўзстандарт» агентлигининг барча талабларига жавоб берадиган бундай турдаги қурилмалар харидорнинг буюртмасига асосан «Cobalt», «Gentra» ҳамда «Spark» русумли автомобилларга расмий дилерлик марказларида ўрнатилади.

Шуни таъкидлаш керакки, таянч-ҳаракат аъзоси функцияси бузилган ҳайдовчилар учун мўлжалланган махсус мослама фақат тўлиқ қурилманинг зарурий элементлари билан жиҳозланган.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда дунёда бир миллиардга яқин имконияти чекланган инсонлар бор, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасида улар қарийб 600 минг кишини ташкил этади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech