13 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28 °C

Саломатлик
23 Июл  2020 645

Ҳиндистоннинг Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами

Ҳиндистон Ўзбекистонга COVID-19га қарши курашни қўллаб-қувватлаш учун зарур бўлган дори-дармонлар тақдим қилди.

Ҳиндистон пойтахтидан Тошкентга «Uzbekistan Airways» АЖ авиакомпанияси самолётида инсонпарварлик юки етказиб берилди.

Инсонпарварлик ёрдами таркибига тиббий воситалар, жумладан COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда самарали ҳисобланган 7 миллионга яқин таблеткани ўз ичига олган.

Дори-дармонлардан иборат юк Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси ва ушбу мамлакатнинг Кимёвий маҳсулотлар ва ўғитлар вазирлиги қошидаги Фармацевтика саноати департаменти томонидан шакллантирилди.

Умумий оғирлиги 5 тоннадан ортиқ юк мамлакатимизнинг тегишли идораларига топширилди, деб хабар беради «Дунё» АА.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech