18 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18,1 °C

Молия
8 Июл  2019 3413

15 июлдан «SMS-хабарнома» хизмати нархи икки баравар ошади

15 июлдан UzCard пластик карточкаларини «SMS-хабарнома» хизматига улаган фойдаланувчилар учун ҳар битта смс хабар қиймати икки бараварга оширилади, дея маълум қилинди компания расмий сайтида.

Шу пайтга қадар ҳар бир келадиган “SMS-хабарнома” нархи 42,10 сўмни ташкил этарди. Кўрсатилган санадан бошлаб 5800 қисқа рақамдан етказилувчи (Play Mobile МЧЖ) ҳар бир кириш хабарнома 84,20 сўмни (2 цент) ташкил этади.

“SMS-хабарнома” нархининг оширилиши, қимматбаҳо учкуналарни сотиб олиниши ва хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш билан боғлиқ эканлиги айтилган.  

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech