01 Октябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +13 °C

Транспорт
28 Фев  2020 2537

Рейслар вақтинча тўхтатилди

«Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг Жидда ва Мадинага бўлган барча қатновлари вақтинчалик тўхтатиб қўйилмоқда.

25 та давлат — шуларнинг ичида Ўзбекистондан ҳам келган турист ва зиёратчиларининг Саудия Арабистонига кириб келиши вақтинчалик маън этилгани сабабли 2020-йилнинг 27 февралидан бошлаб «Uzbekistan Airways»      авиакомпаниясининг Тошкентдан Жидда ва Мадинага бўлган барча қатновлари вақтинчалик тўхтатиб қўйилмоқда. Бундай қарор қабул қилинганлигини мамлакат ҳукумати COVID-19 коронавируси тарқалишининг хавфини олдини олиш зарурлиги билан тушунтирмоқда.

Шу билан бирга авиакомпания томонидан қисқа вақт ичида фақатгина бизнинг фуқароларимиз Саудия Арабистонидан қайтиб келишлари учун бир неча қатновлар амалга оширилиши ҳақида хабар бермоқдамиз.

Қўшимча маълумотлар учун Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 71-240-39-33 телефон рақамига ёки 78-140-02-00 орқали авиакомпаниянинг ягона алоқа марказига мурожаат қилишингизни сўраймиз, деб хабар беради «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech