28 Март 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18,3 °C

Маданият
27 Фев  2020 1132

Ёшлар театри саҳнасида инклюзив театр

28 ва 29 феврал кунлари Ўзбекистон давлат ёшлар театри саҳнасида тифлошарҳлаш ёрдамида спектакллар намойиш этилади.

Ушбу тадбир «Кўнгил кўзи» лойиҳаси кўмагида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан ташкил этилмоқда. Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти марказий бошқармаси спектаклларга Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг кўзи ожиз ва заиф кўрувчи аҳолисини таклиф қилади.

Томошабинларга Темур Зулфиқоровнинг «Хўжа Насриддиннинг биринчи муҳаббати» достони, шунингдек, «Асир табиб» театрлаштирилган спектакли ҳикоя қилиб берилади. Спектакль режиссёри – «Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби» Наби Абдурахманов.

Ўтган йили Жамғарма мамлакатимизнинг маданият муассасаларида инклюзив муҳитни яратиш бўйича узоқ муддатли дастур асосида иш бошлади. Театрларимизда тифлошарҳлаш орқали саҳналаштирилган спектакллар намойиш этилиши ушбу дастурнинг элементларидан биридир, дея хабар беради Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси матбуот хизмати. 

Маълумот учун, тифлошарҳлаш — бу кўзи ожизларга музей, театр, кўргазма ва киноларни томоша қилиш имконини берувчи технологиядир. Бунда томошабинлар қулоқчин ёрдамида бериладиган маълумотлар орқали саҳна, экран ёки суратдаги ҳолатни тўлиқ тасаввур эта олишади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech