20 Октябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,6 °C

Мамлакатимизда
29 Фев  2020 1344

Инсон ҳуқуқлари муҳофазаси фаровонликка хизмат қилади 

2020 йил 28 февраль куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий стратегияси лойиҳаси бўйича миллий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди.

Тадбир Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан БМТнинг Ўзбекистон Республикасидаги доимий координатори, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг Марказий Осиёдаги минтақавий бўлими ҳамда ЕҲХТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Милий стратегия инсонлар турмуш даражаси ва фаровонлигини оширишнинг энг муҳим ва зарурий шарти сифатида Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш бўйича изчил олиб борилаётган давлат сиёсатини амалга оширишнинг асосий вазифалари ва йўналишларини белгилаб беради.

1993 йил 25 июнь куни Вена шаҳрида бўлиб ўтган Инсон ҳуқуқлари бўйича умумжаҳон конференциясида қабул қилинган Вена декларацияси ва Ҳаракатлар дастурида ҳар бир давлатга, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рағбатлантиришни яхшилаш учун, миллий ҳаракатлар режасини (стратегиясини) ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш тавсия қилинган. Бугунги кунга келиб, жаҳоннинг 40 дан ортиқ давлати ўзининг инсон ҳуқуқлари бўйича миллий стратегияси (режаси) ни қабул қилган, улар орасида Австралия, Буюк Британия, Швеция, Норвегия, Индонезия, Мексика каби мамлакатлар бор.

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий стратегия Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятлари тўлиқ бажарилишини таъминлаш; фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилишини мониторинг қилиш механизмларини такомиллаштириш; инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий ва бошқа комплекс чоралар тизимини яратиш; аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, бу борада самарали ахборот ва маърифат тарқатиш, таълим бериш фаолиятини ташкил этиш; халқаро ва минтақавий тузилмалар, хорижий мамлакатлар миллий институтлари билан ҳамкорликка қаратилган.

Миллий стратегия лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнида 50 дан ортиқ давлат органлари, идоралар ва нодавлат нотижорат ташкилотларидан 300 дан ортиқ таклифлар олинди, улардан 200 га яқини лойиҳани такомиллаштириш учун қабул қилинди.

Шунингдек, Миллий стратегия лойиҳасига жамоатчилик муҳокамаси доирасида 30 дан ортиқ миллий электрон сайтларда, 10 дан ортиқ хорижий сайтларда ижобий муносабатлар билдирилди, деб хабар беради Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech