15 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +7,1 °C

Ҳарбий
15 Окт  2019 388

Мудофаа вазири ўринбосари: “Инсоният ўз тарихи давомида 300 йил урушсиз яшаган”

Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясида замонавий ҳарбий можароларга бағишланган биринчи халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтмоқда, деб хабар қилади Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Анжуман доирасида Ўзбекистон мудофаа вазирининг ўринбосари, Қуролли Кучлар академияси бошлиғи генерал-майор Азизбек Икрамов “ХХI аср ҳарбий можароларининг ўзига хос хусусиятлари” мавзусидаги таҳлилий маърузаси билан чиқиш қилиб, бутун дунёда содир бўлаётган ҳарбий можароларнинг келиб чиқиши ва унинг оқибатлари ҳақида гапирди.

Азизбек Икрамов замонавий ҳарбий можаролар мазмуни, унинг янги қиёфа ва хусусиятлари, ахборот-мафкуравий ва кибер маконда олиб борилаётган уруш ҳақида алоҳида таъкидлаб ўтди.

“Ҳисоб-китобларга кўра, инсоният шу вақтга қадар 300 йилгина урушсиз яшаган. Бу ҳар юз йилга бир ҳафта тинчлик даври тўғри келади демакдир. Бундан 3,5 минг йил олдин совуқ қуроллар ёрдамида бошланган уруш ҳозирда ядровий ва ахборот маконида давом этмоқда. Бу каби урушларнинг олдини олиш учун хорижий олий ҳарбий таълим ва тадқидот муассасалари билан мустаҳкам алоқаларни ўрнатиш зарур. Бугунги барча ишларимиз айнан шунга йўналтирилган”, — дейди мудофаа вазирининг ўринбосари.

Шунингдек, анжуман давомида Яқин Шарқ ва Жанубий Осиё стратегик тадқиқотлар маркази профессори Бриан Тодд “Афғонистондаги ички можаронинг аҳволи ва ривожланиши”, Корея Республикаси Миллий мудофаа университети президенти Ли Сеок Гу “Давлатлараро можароларнинг ривожланиш динамикаси Корея яримороли мисолида” мавзуларида маъруза қилди.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech