26 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22 °C

Халқаро ҳамкорлик
11 Мая  2020 561

Инсонпарварлик юки етиб келди

Жанубий Кореядан чартер рейсда навбатдаги инсонпарварлик ёрдами олиб келинди.

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикасининг Жанубий Кореядаги элчихонаси томонидан коронавирус инфекциясига қарши курашиш бўйича халқаро ҳамкорлик доирасида умумий оғирлиги 34 тонна бўлган инсонпарварлик юки шакллантирилганди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

Мазкур юкнинг оғирлиги 6,2 тонна бўлган биринчи қисми мамлакатимизга 26 апрелда олиб келинган эди.

10 майда бортида умумий қиймати 192 минг долларга яқин тиббий воситалар шаклидаги навбатдаги инсонпарварлик юки «Uzbekistan Airways» компаниясининг чартер рейсида Тошкентга етиб келди.

Бугунги юборилган инсонпарварлик юкининг  умумий оғирлиги 8 тоннага яқин.

Тиббий анжом ва воситалар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига топширилди. Улар мамлакатимизда карантин тадбирларини ташкил этиш, касалликларни аниқлаш ва даволаш, реабилитация тадбирларини амалга оширишда қўлланилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech