19 Февраль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент -2,3 °C

Мамлакатимизда
13 Фев  2020 497

Йўл-патруль хизмати ходимлари янги формани синовдан ўтказмоқда

Аввал хабар қилинганидек, жорий йилнинг 12 февралидан бошлаб Ўзбекистон йўл-патрул хизмати инспекторлари илк бор пойтахт кўчаларида янги формада пайдо бўлди. Одатий яшил форма ўрнига тўқ кўк ранглисида.

"Ўзтекстильпром" уюшмаси томонидан тикилган форма бир неча вариантларда тақдим этилган. Унда бодикамаера маҳкамланадиган махсус жой ҳам бор, ёруғлик қайтарувчи чизиқлар форманинг ўзига қўшилиб тикилган, илгари ЙРХ ходимлари куннинг қоронғи пайтида форма устидан махсус ёруғлик қайтарадиган нимча кийиб олишарди.

Йўл ҳаракати ходимлари билан ўтказилган сўровда улар форманинг енгиллигини ва материалининг тез қуришини алоҳида таъкидлашди.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech