19 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +11,5 °C

Хавфсизлик
26 Авг  2019 415

Интернет орқали мебель сотаман деб бор пулини ўғирлатди

2019 йил 23 июль куни Навоий шаҳар Толстой кўчасида яшовчи 25 ёшли А.Г. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унинг платик картасидан номалум шахс пулларини ечиб олганлиги бўйича шикоят қилган, деб хабар беради ИИВ матбуот хизмати.

Гап шундаки А.Г. “OLX” сайтига стол-стулдан иборат уй жиҳозларини сотиш мақсадида эълон берган. 22 июль куни соат 21:00ларда номаълум шахс унинг эълони билан танишиб сўнг, +7905036**** ва +7905036**** рақамларидан телефон қилиб, ўзини “Сергей” деб таништирган ва берилган эълондаги буюмларини сотиб олмоқчилигини айтган. Пулларни А.Г.нинг пластик картасига ўтказиб беришини билдириб, унинг номида бўлган пластик картасининг рақамларини олган ва картадаги 14 600 000 сўм пулини ечиб олган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Ички ишлар вазирлиги фуқароларимизни номаълум шахслар интернет тармоғи орқали арзон нарҳдаги маҳсулотларни таклиф қилса ёки масофадан туриб тўловларни амалга ошириб бераман деб айтса ҳисоб рақамларни ва пластик карточка маҳфий кодларини бермасликка чақиради. Чунки ана шундай шахсларнинг аксарияти фирибгарлик йўли билан пулларни ўзлаштириб олмоқда, дейилади вазирлик хабарида.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech