15 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +7,7 °C

Олимлар дейдики...
14 Авг  2019 588

Иқлимий фалокатни қандай четлаб ўтиш мумкин?

Иқлим ўзгариши бўйича ҳукуматлараро экспертлар гуруҳи глобал ҳарорат ўсишини чеклашга, саноатлашувдан олдинги кўрсаткичларга қараганда, кўпи билан Цельсий бўйича 1,5 даражагача камайтиришга ёрдам берадиган чора-тадбирларни санаб ўтди, дея хабар тарқатди «Mashable».

Мутахассислар ўрмонларни кенг миқёсда экишни бошлашни тавсия қиладилар, чунки дарахтлар атмосферадан карбонат ангидридни самарали йўқотадиган ва инсониятнинг имконияти етадиган ягона усул ҳисобланади. Бундан ташқари, ўрмонлар иссиқлик тўлқинларини юмшатишга ёрдам беради, уларнинг пайдо бўлиши эса очиқ ҳудудларда ҳавонинг исиб кетишига олиб келади. Дарахтлар соя беради ва транспирация (ўсимликларда сувнинг табиий буғланиши) жараёнлари орқали атмосферага нам ҳаво чиқаради. Бироқ ўрмонларни қайта тиклаш озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун унумсиз ерларда амалга оширилиши лозим.

Бундан ташқари, биосферага оғир углеродли юклама берадиган пластик идишлар ишлаб чиқаришни камайтириш керак.

Дарвоқе, Англиянинг Рединг университети олимлари Арктикадаги исиш қутбларидаги стратосфера пастки қатламларида ҳаво ҳароратининг пасайишига олиб келишини аниқладилар. Шу билан баравар тарзда экватор чизиғи устидаги тропосферанинг юқори қатламларида ҳарорат кўтарилади. Экватор ва қутб ўртасидаги ҳарорат фарқи қанча катта бўлса, Шимолий Атлантика океани орқали ғарбдан шарққа йўналган оқим тезлиги шунча кучаяди. Тропосферанинг пастки қатламларида эса бунинг тескариси кузатилади: ҳарорат градиенти (бирор катталикнинг масофага силжишидаги ўзгаришлар бирлиги) текисланади, бу эса оқим тезлигини пасайтиради.

Бу икки жараён бир-бирининг ўрнини тўлдиради, албатта, лекин сўнгги йилларда шамол силжишининг ортиши кузатилмоқда, унинг тезлиги ва йўналиши атмосферанинг нисбатан кичик қисмларида сезиларли даражада фарқ қилмоқда. Юқори тез оқим ўзгармайди, лекин пастки қисмда тезлик пасаяди. Шундай қилиб, ҳар йили қўниш учун пастлаётган авиалайнерлар шамол тезлигида тобора кучли ўзгаришларни ҳис қилмоқда. Бу ҳодиса йўловчилар ва экипаж аъзоларининг хавфли жароҳатланишига олиб келиши мумкин.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech