24 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +17,8 °C

Ижтимоий ҳаёт
13 Фев  2019 901

Ишни “босди-босди” қилиш учун божхоначиларга 400 АҚШ доллари таклиф қилди

Айрим шахслар томонидан ўзларининг қинғир қилмишларини хаспўшлаш ва жавобгарликдан қочиш мақсадида давлат божхона хизмати органлари ходимларига пора беришга уриниш ҳолатлари ҳамон содир этилмоқда.

Яқинда ана шундай ҳолатлардан бирига Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан чек қўйилди, деб хабар бермоқда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати.

Гап шундаки, фуқаро Ж.Ф. республикамизга хорижий автотранспорт воситаси ҳисобланган “Ласетти” автомашинасини олиб кирар экан, бу жараёнда мамлакатимиз ҳудудидан қайта олиб чиқиб кетиш мажбуриятини зиммасига олади. Лекин, бу мажбуриятни бир зумда унутиб, ушбу автомашинани эҳтиёт қисмларга бўлаклаган ҳолда 1700 АҚШ долларига сотиб юборади.

Ниҳоят автомашинанинг олиб чиқиш муддатлари яқинлашган паллада эса сувдан қуруқ чиқиш мақсадида божхоначиларнинг кўзини шамғалат қилишга уринади. Яъни, бундан бир неча йиллар муқаддам ёниб кетган бошқа бир “Ласетти” кузовини кўрсатган ҳолда давлат божхона хизмати органлари ходимларини ушбу автомашинанинг гўёки ёнғин оқибатида бутунлай ёниб кетганига ишонтиришга уринади.

Табиийки, синчковлик билан ўтказилган текширишда унинг содир этган ҳуқуқбузарлиги фош бўлгач, ушбу шахс вазиятдан чиқишнинг бошқа йўлларини излашга тушади. Ишни “босди-босди” қилиш учун божхона ходимига 400 АҚШ доллари пора таклиф қилади.

Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ушбу шахс божхона ходимига таклиф қилинган поранинг 300 АҚШ долларини бераётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech