19 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +40,4 °C

Спорт
13 Фев  2019 1252

Искандар Шодиев Ўзбекистон хоккей федерацияси раисининг биринчи ўринбосари этиб сайланди

Бугун, 13 февраль куни Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон хоккей федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов Конференцияси бўлиб ўтди. Унда МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов, Ўзбекистон хоккей федерацияси раҳбарияти ва мутасаддилари, ҳакамлар иштирок этди, деб хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Кун тартибидан ўрин олган энг асосий масала федерация раисига биринчи ўринбосар сайлашдан иборат эди. Шу муносабат билан мазкур лавозимга “Бинокор” хоккей клуби менежери Искандар Қосимович Шодиев номзоди илгари сурилди. Конференция иштирокчилари бир овоздан кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватлашларини маълум қилдилар. Шу тариқа, И.Шодиев Ўзбекистон хоккей федерацияси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига сайланди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech