20 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +17,6 °C

Ижтимоий ҳаёт
14 Янв  2019 1087

Ислом академияси ҳузурида ташкил этилган икки марказнинг асосий вазифалари белгиланди

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузурида Малака ошириш маркази ва “Зиё” марказини ташкил этиш ҳамда уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда “Ҳуқуқий ахборот” канали.

 

Қарорга мувофиқ, Малака ошириш маркази ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Наманган ва Сурхондарё вилоятларидаги минтақавий филиалларида диний соҳа ходимлари, шунингдек, соҳада фаолият юритувчи ташкилотлар ходимлари, таълим муассасаларининг соҳага оид педагог кадрлари қайта тайёргарликдан ўтиши ва малака ошириши белгиланди.

Қарор билан Малака ошириш маркази ҳамда “Зиё” медиа марказининг асосий вазифалари белгиланди.

Шунга кўра, Марказ диний соҳа ходимларини ислом тарихи ва манбашунослик, қуръоншунослик ва ҳадисшунослик ҳамда фиқҳ ва калом илми каби йўналишлар бўйича қайта тайёрлайди ва малакасини оширади.

Марказ директори ва унинг минтақавий филиаллари раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва уларни лавозимдан озод этиш Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори томонидан Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси билан келишган ҳолда амалга оширилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech