28 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +35,5 °C

Долзарб
29 Мар  2020 403

Испания ЕИни бирдамликка чақирмоқда

Испаниянинг йирик ахборот агентлиги EFEнинг хабар беришича, 30 мартдан бошлаб ҳукумат қарори билан муҳимлиги кўрсатилмаган ҳаракатлар 9 апрель кунигача чеклаб қўйилади.

Бу ҳақда 28 мартда Испания ҳукумати раҳбари Педро Санчес баёнот бериб, ушбу чекловлар сабабини коронавирус пандемиясининг мамлакатда «энг юқори чўққига» чиқаётгани билан изоҳлади.

Санчес вазиятдан ишчилар зарар кўрмаслигини, уларга ойлик маоши камайтирилмаган ҳолда тўлаб берилишини айтиб ўтган.

Унинг маълум қилишича, Испания ҳукумати Европа Иттифоқидан коронавирус пандемиясига қарши курашда ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан бирлашишни талаб қилиб, иттифоққа ягона режа зарурлиги, «ҳар ким ўз аравасини ўзи тортсин» қабилидаги ҳаракатларга йўл қўймасликка чақирган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech