22 Сентябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22,5 °C

Бизнес
2 Июл  2020 1126

Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари Испаниянинг «Inditex» компанияси дўконларида сотилади

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ҳамда Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчихонаси томонидан Испаниянинг конгломератларидан бири бўлган «Inditex» компаниясининг Алоқалар бўйича Бош директори Хесус Эчеварриа билан видеоконференсалоқа ташкил этилди.

Маълумки, «InditexS.A.» халқаро кийим дўконлари тармоғига эга. Бугунги кунда корпорация 88 мамлакатда Zara, Oysho, Massimo Dutti, Bershka, Pull and Bear, Zara Home, Stradivarius, Tempe, Lefties ва Uterque брендлари остида 7 000 га яқин дўконларни бирлаштирган.

Суҳбат мобайнида испаниялик ҳамкорларга Ўзбекистон тўқимачилик саноатининг ҳозирги ҳолати ва ўсиш истиқболлари тўғрисида маълумот тақдим қилинди. Хусусан, бугунги кунда Ўзбекистон йирик пахта етиштирувчи мамлакат бўлсада, бироқ мамлакатни тайёр тўқимачилик маҳсулотларини етказиб берувчи сифатида кўриб чиқилиши кераклиги таъкидланди. Чунки республикада етиштирилаётган пахта хом ашёси тўлиқ қайта ишланмоқда.

Маҳаллий тўқимачилик корхоналари нафақат тайёр трикотаж кийим-кечак, балки шу билан бирга Zara Home бренди учун уй тўқимачилик маҳсулотлари, шунингдек «Inditex» нинг Lux брендлари учун юқори сифатли маҳсулотларни ҳам етказиб бериш имкониятига эга.

Ўз навбатида, испаниялик ҳамкорлар мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларни юқори баҳолаб, Ўзбекистоннинг GSP + мақомига эришиши Inditex брендлари ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришда муҳим омилларидан бири бўлиб хизмат қилиши таъкидлади, деб хабар беради «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси матбуот хизмати.

Учрашув якунида томонлар ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр эканликларини билдиришди ва Ўзбекистон Республикасининг Мадриддаги элчихонаси орқали келгусида музокараларни давом эттиришга келишиб олдилар.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech