20 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19,2 °C

Биласизми?
2 Авг  2019 502

Пойга машинасини бошқаришда мия сигналидан фойдаланса бўладими?

Хорижий оммавий ахборот воситалари виртуал ҳақиқатни фикр ёрдамида бошқаришга имкон берадиган янги IT-ечимлар ҳақида хабарлар бера бошлади.

Бундай технологиялар жумладан, ногиронларга ҳам ёрдам бериши мумкин, дея хабар беради Евроньюс.

Манба бахтсиз ҳодисадан сўнг фалажланиб қолган Сэмюэль Кунцнинг тарихини келтиради. «Мия ҳайдовчиси» деб номланган видео ўйинида у фикр ёрдамида пойга машинасини бошқаради.

«Хуллас, компьютерни ақл ёрдамида назорат қилиш учун кучайтиргич ва электродли қопқоқчалар керак бўлади. Улар бошқарувчининг мия сигналларини расшифровкалайди. Мушак фаолияти жуда кучли ва аниқ бўлади, аммо латифлиги сабаб мия импульсларини сезиш жуда мушкул. Шу боис биз мушак фаоллигини олиб ташлаймиз, яъни фильтрлангандан сўнг соф мия сигналининг ўзи қолади», – дейди Швейцариядаги Цюрих Олий техника мактаби (ETH) нейрофизиологи Реа Ленер хоним.

«Электродлар кучайтиргичга, сўнг компьютерга ва алгоритмларимизга уланади. Улар мия сигналларини ҳисоблаб, мос буйруқларни ўйинга юборади. Шундай қилиб, унинг ҳаракати бошқарувчи томонидан назорат қилиниши мумкин», дейди у.

Сал илгарироқ Сан-Францискодаги Калифорния университети олимлари мия фаолияти сигналлари орқали сўзларни таний оладиган алгоритм устида тадқиқотлар олиб бораётгани маълум қилинганди. Уни ижтимоий тармоқлардан бирида синаб кўриш режалаштирилган.

Агар синовлар муваффақиятли ўтса, яқин келажакда кўплаб қурилмалар ишида бутунлай янгича ёндашувлар борасида гапириш мумкин бўлади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech