20 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +11,4 °C

Туризм
29 Окт  2019 687

Истанбулдан Бухоро ва Самарқанд шаҳарларига чартер рейслар йўлга қўйилади

Туркия авиаташувчиси вакилларининг 8 ой давомида ўз ечимини кутаётган масаласи Ўзбекистон ва хориж давлатлари шаҳарлари ўртасидаги авиаташувларни ошириш йўлида кўрилган чоралар ҳамда «Uzbekistan Airports» АЖ саъй-ҳаракатлари билан ҳал бўлди, деб хабар қилади Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Амалга оширилган ишлар натижасида Туркиянинг «Atlasglobal Airlines» авиакомпаниясига парвозларни амалга ошириш учун рухсат берилди.

Мавжуд маълумотларга кўра, Туркия авиакомпанияси журналист, блогер, туристик фирмалар раҳбарлари ва ходимлари, шунингдек дин арбоблари ва олимларни жалб қилган ҳолда икки чартер рейсни амалга ошириш режалаштирилган. «Atlasglobal» Ўзбекистоннинг «Grand Atlas Discovery» компанияси кўмагида 31 октябрь – 4 ноябрда Истанбул-Бухоро ва Самарқанд-Истанбул йўналишидаги биринчи чартер рейсини амалга оширади. «IATA summer 2020» ёз мавсумидан бошлаб эса «Atlasglobal Airlines» авиакомпанияси томонидан зиёрат туризмини ривожлантириш мақсадида 50 авиарейсни амалга ошириш режалаштирилган, бунинг натижасида эса Ўзбекистонга 10 мингдан зиёд сайёҳнинг ташрифи кутилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech