27 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +32,9 °C

Молия
15 Мая  2019 496

Истеъмол кредитлари ва қарзларнинг тўлиқ қийматини ҳисоблаш тартиби белгиланди

Истеъмол кредитлари ва қарзларининг тўлиқ қийматини ҳисоблаш тартиби Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 905-5, 14.05.2019 й.). Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилади.

Ушбу тартиб истеъмолчиларга берилган истеъмол кредитлари ва қарзларнинг тўлиқ қийматини ҳисоблаш тартибини белгилайди.

Кредит ёки қарзнинг тўлиқ қийматини ҳисоблаб чиқишда қарз олувчининг қуйидаги тўловлари ҳисобга олинади:

- асосий қарз ва фоизлар бўйича тўловлар;

- банк фойдасига амалга ошириладиган тўловлар – агар бундай тўловлар шартнома шартларига мувофиқ қарз олувчининг мажбуриятларига кирса;

- учинчи шахслар фойдасига амалга ошириладиган тўловлар, агар бундай тўловлар шартнома шартларига мувофиқ қарз олувчининг мажбуриятларига кирса.

Банклар қуйидаги ҳолларда кредит ёки қарзнинг тўлиқ қийматини ҳисоблаб чиқишлари шарт:

- шартнома тузилганда;

- кредит ёки қарз олиш истагини билдирган қарз олувчиларга кредит ёки қарз олиш шартлари ҳақидаги маълумотларни тақдим этиш вақтида.

Банклар ўзларининг расмий веб сай-сайтларида потенциал қарз олувчиларга кредит ёки қарзнинг тўлиқ қийматини мустақил ҳисоблаб чиқиш имкониятини яратиб беришлари лозим.

Шунингдек, банклар оммавий ахборот воситалари орқали кредит ёки қарз тўғрисидаги маълумотларни эълон қилганларида, ушбу эълонда банкка мурожаат этгилганида мижозларга кредит ёки қарз олиш билан боғлиқ кредит ёки қарзнинг тўлиқ қийматини ҳисоблаб берилиши ҳақида ахборот беришлари керак.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech